Al-Insan surasi, 19-oyat

76:19

۞ وَيَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ إِذَا رَأَيۡتَهُمۡ حَسِبۡتَهُمۡ لُؤۡلُؤٗا مَّنثُورٗا ١٩

Ва уларнинг атрофида абадий ёш болалар айланарлар, агар уларни кўрсанг, сочилган маржон, деб ўйларсан.

Tafsir

Жаннатилар хизматида ҳеч қачон қаримайдиган мангу ёш, навниҳол йигитчалар айланиб турадилар. Уларнинг кўплиги, юзларининг чиройи, рангларининг тиниқлиги ҳамда ҳамма жойда тарқалиб юришганига кўзингиз тушган пайтда: ”Булар сочилган марваридларми?” деб қоласиз.