قُلۡ صَدَقَ ٱللَّهُۗ فَٱتَّبِعُواْ مِلَّةَ إِبۡرَٰهِيمَ حَنِيفٗاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ٩٥
Аллоҳ рост айтди. Иброҳимнинг йўлдан тоймаган миллатига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган эди.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Аллоҳнинг Яъқуб алайҳиссалом ҳақидаги гапи ҳам, ҳар бир нозил қилган хабари ҳам, ҳар бир шариати ҳам ростдир. Шундай бўлгач, Иброҳим алайҳиссаломнинг динига эргашинглар. У киши ҳамма динлардан безор бўлиб, Исломга мойил эди ва Аллоҳга ҳеч кимни, ҳеч нарсани ширк келтирмаганди".