Al-Imran surasi, 84-oyat

3:84

قُلۡ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ عَلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ عَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِيمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطِ وَمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَٱلنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمۡ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّنۡهُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ ٨٤

Сен: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага, Мусо, Ийсо ва бошқа Пайғамбарларга Роббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик, улардан бирортасини ажратмаймиз ва биз Унгагина мусулмонмиз!» деб айт! 39

Izohlar

39 («Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва асботларга туширилган нарсага». Яъни, саҳифа ва ваҳийларга иймон келтирдик. «Асбот» дегани Яъқуб алайҳиссаломнинг авлодлари, деганидир.)

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, айтинг: "Аллоҳнинг ёлғиз илоҳлигига иймон келтирдик. Унинг буйруқларига итоат этдик. У бизга нозил қилган ваҳийга, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ ва Яъқубга нозил қилган хабарига, Яъқубнинг болаларидан бўлган пайғамбарларга нозил қилган оятларига, Мусо, Ийсо ва барча пайғамбарларга Парвардигори олам тарафидан берилган Китоблар ва оятларга ҳам иймон келтирдик. Уларни ажратмаймиз. Бирига ишониб, бошқасига куфр келтирмаймиз. Биз ёлғиз Аллоҳ таолога таслим бўлган ва бўйсунган бандалармиз".