وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ ٥٤
Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам макр қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир. 27
Izohlar
27 (Бани Исроил Ийсо алайҳиссаломни хочга осишни ва ўлдиришни хоҳлаб, қўлларидан келган макр-ҳийлаларни қилдилар. Аллоҳ эса у кишини қутқаришни ва Ўзига кўтаришни ирода қилди. Аллоҳнинг тадбири амалга ошди. Маккор яҳудийларнинг ҳийласи ўтмади.)
Tafsir
Бани Исроилдаги кофирлар макр қилиб, Ийсо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. Аллоҳ ҳам макр қилиб, уларни адаштирди ва Ийсо алайҳиссаломни бошқа бир кишининг суратига киритиб қўйди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг энг зўридир. Душманга қарши макр қилишда Аллоҳ таолодан ўтадигани йўқ.