فَـَٔاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ ثَوَابَ ٱلدُّنۡيَا وَحُسۡنَ ثَوَابِ ٱلۡأٓخِرَةِۗ وَٱللَّهُ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٤٨
Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ва охиратнинг гўзал савобини берди. Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севадир.
Tafsir
Аллоҳ уларга дунё савобини - ғалаба ва имкониятни ҳам, охират савобини - Ўзининг розилиги ва наим жаннатларида абадий қолишни ҳам берди. Аллоҳ ибодатларини ҳам, муомала-муносабатларини ҳам гўзал тарзда, пухта қилиб бажарадиган кишиларни яхши кўради.