Al-Imran surasi, 142-oyat

3:142

أَمۡ حَسِبۡتُمۡ أَن تَدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ وَلَمَّا يَعۡلَمِ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ جَٰهَدُواْ مِنكُمۡ وَيَعۡلَمَ ٱلصَّٰبِرِينَ ١٤٢

Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилганларни билмасдан ва сабрлиларни билмасдан туриб, жаннатга кираверамиз, деб ҳисоблайсизми?!

Tafsir

Эй мўминлар, Аллоҳнинг йўлидаги ҳақиқий мужоҳидларни ва балоларга тоқат қила оладиган сабрлиларни кўрсатиб берадиган синов ва сабр ўз бўйини кўрсатмасдан туриб ҳам жаннатга кираверамиз, деб ўйладингизми?!