تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱللَّهِ نَتۡلُوهَا عَلَيۡكَ بِٱلۡحَقِّۗ وَمَا ٱللَّهُ يُرِيدُ ظُلۡمٗا لِّلۡعَٰلَمِينَ ١٠٨
Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилмоқдамиз. Аллоҳ одамларга зулмни хоҳламас.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Аллоҳнинг ваъдаларини - яхшилар учун жаннат ҳақидаги ва ёмонлар учун дўзах ҳақидаги рост хабарларни ўз ичига олган, ҳукмлари одил бўлган бу оятларни сизга ўқиб беряпмиз. Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилишни истамайди. Ҳеч кимни қилмишига яраша жазосидан ортиқ азобламайди.