۞ قَالَتِ ٱلۡأَعۡرَابُ ءَامَنَّاۖ قُل لَّمۡ تُؤۡمِنُواْ وَلَٰكِن قُولُوٓاْ أَسۡلَمۡنَا وَلَمَّا يَدۡخُلِ ٱلۡإِيمَٰنُ فِي قُلُوبِكُمۡۖ وَإِن تُطِيعُواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ لَا يَلِتۡكُم مِّنۡ أَعۡمَٰلِكُمۡ شَيۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورٞ رَّحِيمٌ ١٤
Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дейишди. Сен: «Иймон келтирганингиз йўқ, лекин, бўйинсундик, денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ ва агар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилсангиз, амалларингиздан ҳеч нарса камаймас. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳимли Зотдир», деб айт. 8
Izohlar
8 (Бир кун саҳро араблари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, иймон келтирдик, деб миннат қилишган. Аслида эса, улар янги мусулмонлар бўлиб, ҳали ҳақиқий иймон қалбларидан жой олган эмас эди. Аллоҳ таоло уларга ҳақиқий иймон ҳақида таълим беришни ирода қилиб, ушбу оятни туширди.)
Tafsir
Айрим саҳройи араблар Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига келиб: "Аллоҳга ва Расулига иймон келдирдик", дедилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Ҳали иймон келтирганингиз йўқ. Бўйсундик, десангизлар, тўғрироқ бўлади. Чунки ҳали иймон қалбларингизга кириб бормади. Энди кириб бориш арафасида турибди. Эй аъробийлар, иймон келтириш, яхши ишлар қилиш ва ҳаромдан тийилиш борасида Аллоҳ ва Расулига итоат этсангизлар, Аллоҳ савобингизни заррача камайтирмас. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир".