ٱلَّذِينَ يَجۡعَلُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۚ فَسَوۡفَ يَعۡلَمُونَ ٩٦
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ (шерик) қилурлар. Бас, тезда билурлар.
Tafsir
Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бутларни ҳам ўзларига маъбуд қилиб оладилар. Мушрикликларнинг ёмон оқибатини яқинда билиб оладилар.