وَإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي خَٰلِقُۢ بَشَرٗا مِّن صَلۡصَٰلٖ مِّنۡ حَمَإٖ مَّسۡنُونٖ ٢٨
Сен Роббингнинг фаришталарга: «Албатта, мен қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан башар яратгувчидирман.
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! Парвардигорингиз фаришталарга ва Иблисга деди: "Мен қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан инсон яратувчиман".