لِنَجۡعَلَهَا لَكُمۡ تَذۡكِرَةٗ وَتَعِيَهَآ أُذُنٞ وَٰعِيَةٞ ١٢
Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун. 3
Izohlar
3 (Бўлиб ўтган қисса ва ҳодисалар ҳамма учун ўрнак, эслатма, ваъз-насиҳат бўлиши керак.)
Tafsir
Кема ва кема ҳодисасини куфр аҳлининг ҳалок бўлиши ва иймон аҳлининг нажот топишига далил-исбот бўладиган ўгит қилдик. Эшитганини англаб оладиганлар эслаб қолишлари учун ҳам шундай қилдик.