Al-Hajj surasi, 76-oyat

22:76

يَعۡلَمُ مَا بَيۡنَ أَيۡدِيهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ ٧٦

У зот уларнинг олдиларидаги ва ортларидаги нарсани билур. Барча ишлар ёлғиз Аллоҳгагина қайтарилур.

Tafsir

Аллоҳ фаришта ва инсон элчиларнинг туғилмасидан олдинги ҳолатларини ҳам, ўлганларидан кейинги аҳволларини билади. Қиёмат куни ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилади. У Зот бандаларини қайта тирилтириб, қилган амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.