مَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ ٧٤
Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азийздир. 27
Izohlar
27 (Яъни, улар ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига эътиқод қилишлари, фақат Унгагина ибодат қилишлари лозим эди. Аммо улар Аллоҳнинг қадрини билмадилар, унга ширк келтирдилар, Ундан ўзгаларга топиндилар.)
Tafsir
Улар ўзлари каби бир махлуққа ибодат қилиб, Аллоҳни етарлича улуғламадилар. Аллоҳ Кучлидир. Осмонлару ерни ва улардаги нарсаларни яратгани У Зотнинг қанчалар буюк қудрат соҳиби эканини кўрсатиб турибди. У Ғолибдир. Ҳеч ким, ҳеч нарса У Зотдан устун бўла олмас. Мушриклар сиғинаётган бутлар эса ҳеч нарсани ярата олмайдиган заифдир, хордир.