ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ وَأَنَّهُۥ يُحۡيِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَأَنَّهُۥ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ ٦
Бу(ҳолат)лар кўрсатадики, албатта, Аллоҳ ҳақ Зотдир ва, албатта, У ўликларни тирилтиради ҳамда У ҳар бир нарсага қодирдир.
Tafsir
Илк яратилиш ва унинг босқичлари ҳамда туғилмишнинг ҳолатлари ҳақида айтиб ўтдик. Токи, сизларни яратган Зот ибодат қилаётганингиз бут-санамлар эмас, Аллоҳ эканига ишонинглар. У Зотнинг ўликларни қайта тирилтиришига ҳам, ҳамма ишга Қодир эканига ҳам иймон келтиринглар.