وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدۡ كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَعَادٞ وَثَمُودُ ٤٢
Агар сени ёлғончи қилаётган бўлсалар, бас, булардан олдин Нуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончи қилган эдилар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлса, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилаётган биринчи пайғамбар эмассиз. Олдин ҳам Нуҳ қавми Нуҳни, Од қабиласи Ҳудни, Самуд қабиласи Солиҳни ёлғончига чиқарганлар.