كُتِبَ عَلَيۡهِ أَنَّهُۥ مَن تَوَلَّاهُ فَأَنَّهُۥ يُضِلُّهُۥ وَيَهۡدِيهِ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلسَّعِيرِ ٤
Унга битилганки, албатта, унга ким дўст бўлса, шубҳасиз, уни адаштирур ва дўзах азобига «ҳидоят» қилур.
Tafsir
Инсу жинлардан иборат бўлган бу шайтонларга битиб қўйилганки, ким уларга ишонса, эргашса, уни ҳақ йўлдан оздирадилар ва куфру маъсиятлар ила дўзах азоби сари ҳайдаб борадилар.