يَوۡمَ تَرَوۡنَهَا تَذۡهَلُ كُلُّ مُرۡضِعَةٍ عَمَّآ أَرۡضَعَتۡ وَتَضَعُ كُلُّ ذَاتِ حَمۡلٍ حَمۡلَهَا وَتَرَى ٱلنَّاسَ سُكَٰرَىٰ وَمَا هُم بِسُكَٰرَىٰ وَلَٰكِنَّ عَذَابَ ٱللَّهِ شَدِيدٞ ٢
Уни кўрадиган кунингизда, ҳар бир эмизувчи ўзи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир.
Tafsir
Уни кўрган кунингизда қўрқув даҳшатидан ҳар бир эмизиб турган она эмизаётган боласини унутиб қўяди. Ҳар бир ҳомиладор аёл ҳомиласини ташлаб юборади. Одамларни даҳшатнинг зўрлигидан худди эс-ҳушини йўқотган мастлардек кўрасиз. Аслида эса улар маст эмаслар. Аллоҳнинг азоби қаттиқлигидан улар эс-ҳушларини йўқотиб қўйгандек кўринадилар.