وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحٗا وَإِبۡرَٰهِيمَ وَجَعَلۡنَا فِي ذُرِّيَّتِهِمَا ٱلنُّبُوَّةَ وَٱلۡكِتَٰبَۖ فَمِنۡهُم مُّهۡتَدٖۖ وَكَثِيرٞ مِّنۡهُمۡ فَٰسِقُونَ ٢٦
Дарҳақиқат, Нуҳ ва Иброҳимни Пайғамбар қилиб юбордик ҳамда Пайғамбарликни ва китобни икковларининг зурриётига хос қилдик. Улар орасида ҳидоят топганлар бор, лекин уларнинг кўплари фосиқлардир.
Tafsir
Нуҳ ва Ироҳим алайҳиссаломларни ҳам юбордик. Пайғамбарлик ва Китобни уларнинг зурриётида қилдик. Зурриётлари орасида тўғри йўлга ҳидоят топганлари ҳам бўлди. Кўплари эса Аллоҳга итоатсиз кимсалар бўлдилар.