Al-Furqan surasi, 48-oyat

25:48

وَهُوَ ٱلَّذِيٓ أَرۡسَلَ ٱلرِّيَٰحَ بُشۡرَۢا بَيۡنَ يَدَيۡ رَحۡمَتِهِۦۚ وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ طَهُورٗا ٤٨

У Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборган Зотдир. Ва осмондан пок сув туширдик.

Tafsir

У шундай Зотки, бандаларига раҳмат қилиб ёғдирадиган ёмғир олдидан шамолларни хушхабар элтувчи қилиб юборди. Осмондан пок ёмғирни ёғдирдик. Токи, у билан поклансинлар.