وَيُعَذِّبَ ٱلۡمُنَٰفِقِينَ وَٱلۡمُنَٰفِقَٰتِ وَٱلۡمُشۡرِكِينَ وَٱلۡمُشۡرِكَٰتِ ٱلظَّآنِّينَ بِٱللَّهِ ظَنَّ ٱلسَّوۡءِۚ عَلَيۡهِمۡ دَآئِرَةُ ٱلسَّوۡءِۖ وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمۡ وَلَعَنَهُمۡ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَهَنَّمَۖ وَسَآءَتۡ مَصِيرٗا ٦
Аллоҳ тўғрисида ёмон гумон қилувчи мунофиқ ва мунофиқалар, мушрик ва мушрикаларни азоблаш учун... Уларни ёмонлик ўраб олсин. Уларга Аллоҳ ғазаб қилди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Ва нақадар ёмон жой у!
Tafsir
Токи Аллоҳ ҳақида ёмон гумонга бориб, У Зотнинг Ўз динини ғолиб, Ўз сўзини олий айлашига шубҳа билан қараган мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азобласин. Уларнинг азобдан боши чиқмасин. Кофирлиги ва бадгумонлиги туфайли Аллоҳ улардан ғазабланди, уларни Ўз раҳматидан қувди ва уларга охиратда жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Дўзахга кирадилар ва у ерда абадий қоладилар. Жаҳаннам нақадар ёмон оқибат, нақадар ёмон борар жой!