Al-Fath surasi, 4-oyat

48:4

هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ ٱلسَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ لِيَزۡدَادُوٓاْ إِيمَٰنٗا مَّعَ إِيمَٰنِهِمۡۗ وَلِلَّهِ جُنُودُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمٗا ٤

У, иймонларига иймон зиёда бўлиши учун мўминлар қалбига сокинликни нозил этган Зотдир. Ва осмонлару ернинг лашкари Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи ва ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Аллоҳ шундай Зотки, мўминларнинг қалбларига ором ва хотиржамликни индирди. Токи иймонларига иймон қўшиб олсинлар. Осмонлару ернинг қўшинлари ёлғиз Аллоҳникидир. Улар билан истаган бандасига мадад беради. Алллоҳ бандалари учун нима яхши эканини яхши биладиган, ҳар бир мадад бериши ва қўллаб-қувватлашини бир ҳикмат билан қиладиган Зотдир.