Al-Fath surasi, 14-oyat

48:14

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ يَغۡفِرُ لِمَن يَشَآءُ وَيُعَذِّبُ مَن يَشَآءُۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورٗا رَّحِيمٗا ١٤

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Кимни хоҳласа, мағфират қилар ва кимни хоҳласа, азоблар. Ва Аллоҳ кечирувчи, раҳимли Зотдир.

Tafsir

Осмонлару ернинг мулки ёлғиз Аллоҳникидир. Хоҳлаган бандасини Ўз фазли ила мағфират қилиб, жаннатга киритади. Хоҳлаган бандасини Ўз адли ила азоблайди. Аллоҳ тавба қилган бандалари учун Мағфиратли ва уларга Меҳрибон Зотдир.