Al-Baqarah surasi, 71-oyat

2:71

قَالَ إِنَّهُۥ يَقُولُ إِنَّهَا بَقَرَةٞ لَّا ذَلُولٞ تُثِيرُ ٱلۡأَرۡضَ وَلَا تَسۡقِي ٱلۡحَرۡثَ مُسَلَّمَةٞ لَّا شِيَةَ فِيهَاۚ قَالُواْ ٱلۡـَٰٔنَ جِئۡتَ بِٱلۡحَقِّۚ فَذَبَحُوهَا وَمَا كَادُواْ يَفۡعَلُونَ ٧١

У: «У Зот, ўша сигир минилмаган, ер ҳайдаш, экин суғоришда ишлатилмаган, айблардан саломат, аралашган ранги йўқ, деяпти», – деди. Улар: «Ана энди ҳақни келтирдинг», – дедилар. Бас, уни сўйдилар. Сал бўлмаса, қила олмасдилар.

Tafsir

Мусо деди: "Аллоҳ айтурки, у сигир ер ҳайдаш, экин суғориш каби ишларда хор бўлиб ишламаган, ўзи соппа-соғ, ҳеч қандай айби йўқ, сап-сариқ рангидан бошқа ранги йўқ". Шунда улар, мана энди сигирни аниқ тавсифладинг, дедилар ва уни топиб сўйдилар. Саркашликлари оқибатида бу ишнинг уддасидан чиқа олмай қолишларига бир баҳя қолганди.