تِلۡكَ ءَايَٰتُ ٱللَّهِ نَتۡلُوهَا عَلَيۡكَ بِٱلۡحَقِّۚ وَإِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٢٥٢
Булар Аллоҳнинг оятларидир. Уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва, албатта, сен Пайғамбарлардандирсан. 113
Izohlar
113 («Булар» — мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, тобутни фаришталар кўтариб келиши, оз сонли мўминларнинг кўп сонли кофирларнинг устидан ғолиб келиши ҳақидаги хабарларни ўз ичига олган оятлардир. Уларни Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ҳақ ила ҳикоя қилиб бермоқда. «Ҳақ билан» дегани — қандай бўлган бўлса, шундай, воқеликдаги ҳодисанинг ўзини айтиб бермоқда, деганидир.)
Tafsir
Эй Муҳаммад алайҳиссалом, булар Аллоҳнинг очиқ-равшан оятларидир. Хабарлари ростлик, ҳукмлари эса адолат билан суғорилган. Сиз оламлар Парвардигори тарафидан юборилган пайғамбарларнинг бирисиз.