أَلَآ إِنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡمُفۡسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشۡعُرُونَ ١٢
Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчилардир, лекин сезмаслар.
Tafsir
Ҳақиқат шуки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир. Лекин улар буни сезмайдилар. Қилаётган ишлари айни фасод эканини ҳис этмайдилар.