Al-A'raf surasi, 94-oyat

7:94

وَمَآ أَرۡسَلۡنَا فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّبِيٍّ إِلَّآ أَخَذۡنَآ أَهۡلَهَا بِٱلۡبَأۡسَآءِ وَٱلضَّرَّآءِ لَعَلَّهُمۡ يَضَّرَّعُونَ ٩٤

Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусийбатлар ила тутганмиз.

Tafsir

Қайси бир юртга бир пайғамбар юборсак ва унинг аҳолиси Биз юборган пайғамбарни ёлғончига чиқариб, кофир бўлсалар, кибру ҳаволаридан тушиб, Аллоҳга бўйсунишлари учун уларни бахтсизлик, камбағаллик, касаллик каби офатларга гирифтор қилдик. Ҳақни ёлғонга чиқарадиганларнинг оқибати борасидаги Аллоҳнинг бу қонуниятини эслатиш Қурайшга ва ҳар бир ҳақни тан олмайдиган кофирларга қаратилган огоҳлантирувдир.