Al-A'raf surasi, 75-oyat

7:75

قَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِينَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦ لِلَّذِينَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ لِمَنۡ ءَامَنَ مِنۡهُمۡ أَتَعۡلَمُونَ أَنَّ صَٰلِحٗا مُّرۡسَلٞ مِّن رَّبِّهِۦۚ قَالُوٓاْ إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلَ بِهِۦ مُؤۡمِنُونَ ٧٥

Унинг қавмидан мутакаббир бўлган зодагонлар заифҳол бўлганлардан иймон келтирганларига: «Солиҳни Роббидан Пайғамбар қилиб юборилган, деб билмоқдамисиз?!» – дедилар. Улар: «Албатта, биз у ила юборилган нарсага иймон келтирувчилармиз», – дедилар.

Tafsir

Мўминларни заиф, бечораҳол санайдиган улуғлари ва раҳбарлари сўрадилар: "Эй мўминлар, Солиҳни ҳақиқатан Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбар, деб биласизларми?" Заиф, бечораҳол мўминлар шундай жавоб бердилар: "Биз Солиҳ олиб келган рисолатни тасдиқлаймиз, эътироф этамиз, унга эргашамиз ва шариатига амал қиламиз".