Al-A'raf surasi, 71-oyat

7:71

قَالَ قَدۡ وَقَعَ عَلَيۡكُم مِّن رَّبِّكُمۡ رِجۡسٞ وَغَضَبٌۖ أَتُجَٰدِلُونَنِي فِيٓ أَسۡمَآءٖ سَمَّيۡتُمُوهَآ أَنتُمۡ وَءَابَآؤُكُم مَّا نَزَّلَ ٱللَّهُ بِهَا مِن سُلۡطَٰنٖۚ فَٱنتَظِرُوٓاْ إِنِّي مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِينَ ٧١

У: «Батаҳқиқ, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушди. Мен билан, Аллоҳ ҳеч бир ҳужжат туширмаган, ўзингиз ва ота боболарингиз қўйиб олган номлар ҳақида тортишасизларми?! Бас, интизор бўлиб туринглар! Мен ҳам сизлар билан интизор бўлувчиларданман», – деди.

Tafsir

Уларга Ҳуд шундай жавоб берди: "Аллоҳнинг азоби ва ғазабини ўзингизга вожиб қилиб олдингиз. Энди унинг содир бўлиши муқаррар. Мен билан ўзларингиз ва ота-боболарингиз худолар деб номлаб олган, аслида эса таги йўқ нарсалар бўлган бут-санамлар ҳақида тортишмоқчимисизлар?! Уларни худо қилиб олишингизга Аллоҳ ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган. Энди ўзларингиз шошилтираётган азобни кутаверингиз. Мен ҳам сизлар билан кутаман. Унинг содир бўлиши муқаррар.