Al-A'raf surasi, 45-oyat

7:45

ٱلَّذِينَ يَصُدُّونَ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ وَيَبۡغُونَهَا عِوَجٗا وَهُم بِٱلۡأٓخِرَةِ كَٰفِرُونَ ٤٥

Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, уни бузишни истайдиган ва охиратга кофир бўлувчиларга!!!» – деб жар соладир. 14

Izohlar

14 (Бундай ҳолатда савол беришга фақат жаннат эгаларигина қодирдирлар. Чунки дўзах эгалари ўзлари билан ўзлари овора. Бу дунёда кофирлар Аллоҳнинг охирати, жаннати ва дўзахига, уларда азоб-уқубат, роҳат-фароғат бўлишига иймон келтирган мўминлар устидан кулган эдилар. Энди вазият буткул ўзгарди. Мўминларнинг юзи ёруғ, сўзлари ҳақ бўлди.)

Tafsir

Ўша золимлар ўзлари ҳам Аллоҳнинг йўлидан юз ўгиргандилар, бошқаларни ҳам ундан юз ўгиришга мажбур қилардилар. Улар ҳақ йўлнинг жуда оғир, машаққатли бўлишини, одамлар у йўлни тутмасликларини истардилар. Айни пайтда улар охиратга ҳам куфр келтириб, унга тайёргарлик қилмас эдилар.