Al-A'raf surasi, 30-oyat

7:30

فَرِيقًا هَدَىٰ وَفَرِيقًا حَقَّ عَلَيۡهِمُ ٱلضَّلَٰلَةُۚ إِنَّهُمُ ٱتَّخَذُواْ ٱلشَّيَٰطِينَ أَوۡلِيَآءَ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَيَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ ٣٠

Бир гуруҳни ҳидоят қилди. Бошқа гуруҳга йўлдан озиш ҳақ бўлди. Чунки, улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутдилар. Ҳамда ўзларини, албатта, ҳидоят топганлар, деб ҳисобларлар. 7

Izohlar

7 (Ҳатто пайғамбарлар, авлиё ва солиҳ бандалар ҳам шайтон васвасасидан саломат қолмаганлар. Аммо улар доимо яхшиликни ихтиёр қилганлари, ёмонликдан қочганликлари учун Аллоҳ ҳидоятига сазовор бўлганлар. Хатокорларни ҳам биров мажбур қилиб ёки зўрлаб йўлдан оздиргани йўқ, шайтон фитнаси шу ҳолга туширди. Икки гуруҳ ҳам Аллоҳ ҳузурига қайтадилар.)

Tafsir

Аллоҳ одамларни икки гуруҳга бўлди. Биринчи гуруҳга ҳидоят йўлларини очиб, ундаги тўсиқларни олиб ташлади. Шу билан улар ҳидоят топдилар. Иккинчи гуруҳнинг эса ҳақ йўлдан адашиб, йўлдан озиши муқаррар бўлди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб, шайтонларни дўст тутдилар. Нодонларча уларга эргашдилар ва улар ҳақида тўғри йўлга ҳидоят топганлар, деган гумонда бўлдилар.