Al-A'raf surasi, 24-oyat

7:24

قَالَ ٱهۡبِطُواْ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ وَلَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُسۡتَقَرّٞ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ ٢٤

У зот: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолингизда тушинглар. Сизларга ер юзида қароргоҳ бор ва маълум вақтгача фойдаланиш бор», – деди.

Tafsir

Аллоҳ Одам, Ҳаво ва Иблисга деди: "Жаннатдан ерга тушингиз. Энди бир-бирингизга душмансиз. Маълум муддат сизлар учун замин қароргоҳ бўлиб, ундан фойдаланиб турасизлар".