وَإِذَا لَمۡ تَأۡتِهِم بِـَٔايَةٖ قَالُواْ لَوۡلَا ٱجۡتَبَيۡتَهَاۚ قُلۡ إِنَّمَآ أَتَّبِعُ مَا يُوحَىٰٓ إِلَيَّ مِن رَّبِّيۚ هَٰذَا بَصَآئِرُ مِن رَّبِّكُمۡ وَهُدٗى وَرَحۡمَةٞ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ ٢٠٣
Ва агар уларга мўъжиза келтирмасанг, «Ўзинг тўқиб қўявермайсанми?» – дерлар. Сен: «Мен фақат Роббимдан ваҳий қилинган нарсага эргашаман, холос. Мана бу — иймон келтирувчи қавм учун Роббингиздан кўз очувчи, ҳидоят ва раҳматдир», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга бир оят келтирсангиз, сизни ёлғончига чиқариб, ундан юз ўгирадилар. Оят келтирмасангиз: "Ўзинг тўқий қолмайсанми?", дейишади. Эй Пайғамбар, айтинг: "Мен ўзимчасига оят келтира олмайман. Мен фақат Аллоҳ тарафидан келадиган ваҳийга эргашаман. Сизларга ўқиб бераётганим бу Қуръон сизларни яратган ва бошқариб турадиган Аллоҳ тарафидан юборилган ҳужжатлар, далиллар ҳамда мўминлар учун раҳматдир. Унга иймон келтирмаганлар йўлдан озган бадбахтлардир.