رَبِّ مُوسَىٰ وَهَٰرُونَ ١٢٢
Мусо ва Ҳоруннинг Роббига», – дедилар. 42
Izohlar
42 (Не боисдан сеҳргарлар биринчи бўлиб иймон келтирдилар? Чунки улар Мусо алайҳиссалом келтирган нарса сеҳр эмас, ҳақиқий илоҳий мўъжиза эканини ҳаммадан бурун англаб етдилар. Сеҳргарларга ҳақиқат биринчи бўлиб етиб борди. Виждонлари уйғонди ва қалбларини иймон нури ёритди. Улар Аллоҳга сажда қилиш учун ўзларини ерга ташладилар.)
Tafsir
У Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломнинг парвардигоридир. Маъбудликка ёлғиз Угина ҳақлидир".