Al-'Ankabut surasi, 4-oyat

29:4

أَمۡ حَسِبَ ٱلَّذِينَ يَعۡمَلُونَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ أَن يَسۡبِقُونَاۚ سَآءَ مَا يَحۡكُمُونَ ٤

Ёки ёмонликларни қиладиганлар биздан қочиб қутулишни ўйлайдиларми? Қилган ҳукмлари қандай ҳам ёмон-а?!

Tafsir

Ширк ва бошқа гуноҳларни қилиб юрган кимсалар Биздан устун келиб, жазойимиздан қочиб қутуламиз, деб ўйлайдиларми? Чиқараётган ҳукмлари нақадар манфур! Улар ҳеч қачон Аллоҳдан устун келолмайдилар ва кофир ҳолларида ўлсалар, У Зотнинг жазосидан қочиб қутулолмайдилар.