Al-Anfal surasi, 9-oyat

8:9

إِذۡ تَسۡتَغِيثُونَ رَبَّكُمۡ فَٱسۡتَجَابَ لَكُمۡ أَنِّي مُمِدُّكُم بِأَلۡفٖ مِّنَ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةِ مُرۡدِفِينَ ٩

Ўшанда Роббингиздан мадад сўраганингизда, сизни (сўровингизни) ижобат қилиб: «Албатта, Мен сизларга кетма-кет келадиган мингта фаришта ила мадад берувчиман», – деди. 4

Izohlar

4 (Аллоҳ таоло мўмин бандаларига мадад учун фаришталарни юборганлиги ҳақида мавзуларда энг ишончли манба Қуръони Карим ва ҳадиси шариф бўлади. Икрима ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Бадр куни: Мана бу Жиброил отининг бошидан тутиб устида уруш анжомлари билан келмоқда, дедилар.)

Tafsir

Эй мўминлар, эслангиз! Бадр куни Аллоҳдан душманга қарши мадад сўраган пайтингизда, У Зот сизларга ижобат қилиб, кетма-кет келадиган минглаб фаришталар билан мадад беришини айтганди.