وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞ وَأَنَّ ٱللَّهَ عِندَهُۥٓ أَجۡرٌ عَظِيمٞ ٢٨
Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир. 11
Izohlar
11 (Молу дунё ва фарзандлар омонатга хиёнат қилишга сабаб бўлиши учун эмас, синов учун берилади. Ҳар бир инсонда молу дунёга, фарзандга муҳаббат бор. Булар ҳам Аллоҳнинг неъматлари.)
Tafsir
Эй мўминлар, билингизки, мол-дунёларингиз ва бола-чақангиз Аллоҳ тарафидан берилган бир синов, имтиҳондир. Улар сизларни охират учун амал қилишдан тўсиши ва хиёнатга ундаши мумкин. Билингизки, улуғ ажр-мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир. Шундай бўлгач, мол-дунё ва бола-чақа деб, улар туфайли хиёнат сари қадам босиб, буюк ва туганмас ажру савобдан қуруқ қолмангиз.