۞ إِنَّ شَرَّ ٱلدَّوَآبِّ عِندَ ٱللَّهِ ٱلصُّمُّ ٱلۡبُكۡمُ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡقِلُونَ ٢٢
Аллоҳнинг ҳузурида ҳайвоннинг энг ёмони, албатта, кару соқов бўлиб, ақл ишлатмайдиганлардир.
Tafsir
Аллоҳнинг наздида ер юзидаги жонзотларнинг энг ёмони ҳаққа қулоқ солмайдиган кар, ҳақни гапирмайдиган соқов кимсалардирки, улар Аллоҳнинг буйруқларини ҳам, тақиқларини ҳам англамайдиган ақлсизлардир.