وَنَصَرۡنَٰهُ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمَ سَوۡءٖ فَأَغۡرَقۡنَٰهُمۡ أَجۡمَعِينَ ٧٧
Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга қарши нусрат бердик. Албатта, улар ёмон қавм эдилар. Бас, Биз уларнинг барчасини ғарқ қилдик. 19
Izohlar
19 (Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари бошқа сураларда батафсил келган. Бу сурада сиёққа қараб икки оятда қисқача баён қилинмоқда.)
Tafsir
Унинг ҳақ эканини тасдиқловчи оят-аломатлар билан уни қўллаб-қувватладик ва ҳақни ёлғон дейдиган қавмнинг макру ҳийласидан қутқардик. Улар бузуқ, ёмон қавм эди. Бас, уларнинг ҳаммасини ғарқ қилдик, ҳалок этдик.