بَلۡ نَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَى ٱلۡبَٰطِلِ فَيَدۡمَغُهُۥ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٞۚ وَلَكُمُ ٱلۡوَيۡلُ مِمَّا تَصِفُونَ ١٨
Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Кўрибсанки, у (ботил) заволга учрабди. Сизларга эса, қилган васфларингиздан ҳалокат келур.
Tafsir
Элчимизга ваҳий қилиб юборганимиз ҳақни куфр аҳлининг ботили устига отамиз. Шу билан ҳақ ботилни эзиб-янчиб ташлайди ва у таг-томири билан йўқ бўлиб кетади. Эй, Аллоҳнинг аёли ва боласи бор, деяётганлар, Аллоҳ шаънига нолойиқ гапни айтаётганингиз учун сизларни ҳалокат кутмоқда.