Al-Anbiya surasi, 112-oyat

21:112

قَٰلَ رَبِّ ٱحۡكُم بِٱلۡحَقِّۗ وَرَبُّنَا ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلۡمُسۡتَعَانُ عَلَىٰ مَا تَصِفُونَ ١١٢

У: «Эй Роббим, Ўзинг ҳақ ила ҳукм қил. Роббимиз Роҳмандир ва сизлар қилган васфлардан мадад сўраладиган Зотдир», деди. 33

Izohlar

33 (Яъни, Пайғамбар алайҳиссалом, эй Роббим, мен омонатингни адо этдим. Кишиларга таълимотларингни етказдим. Энди ўзинг ҳақ ила ҳукм қилавер, дедилар.)

Tafsir

Пайғамбар алайҳиссалом Парвардигорига дуо қилиб деди: "Парвардигорим, биз билан кофирлигида қотиб қолган қавмимиз ўртасида ҳақ ҳукмингни чиқаргин". Сизлар айтаётган ҳақни ёлғонга чиқариш ва куфрга қарши Раҳмон Парвардигоримиздан мадад сўраймиз.