Al-An'am surasi, 5-oyat

6:5

فَقَدۡ كَذَّبُواْ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمۡ فَسَوۡفَ يَأۡتِيهِمۡ أَنۢبَٰٓؤُاْ مَا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ ٥

Уларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Тезда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келур. 1

Izohlar

1 (Юқоридаги оятларда сифатлари зикр қилинган мушриклар Аллоҳ таолодан уларга ҳақиқат, яъни ҳақ дин, ҳақ китоб, ҳақ пайғамбар ва ҳақ шариат келганида, бурунги саркашликларини ишга солиб, уни ҳам ёлғонга чиқардилар.)

Tafsir

Ўша очиқ ҳужжатлар ва ёрқин далиллардан юз ўгирган у бадбахтлар мана энди ундан-да очиқроқ ва ёрқинроқ далилдан ҳам юз ўгириб, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган Қуръонни ҳам ёлғонга чиқармоқдалар. Яқинда Қиёмат кунидаги азобни кўрганларида ўзлари масхара қилаётган шу ҳақиқат нима эканини билиб оладилар.