وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذۡ وُقِفُواْ عَلَىٰ رَبِّهِمۡۚ قَالَ أَلَيۡسَ هَٰذَا بِٱلۡحَقِّۚ قَالُواْ بَلَىٰ وَرَبِّنَاۚ قَالَ فَذُوقُواْ ٱلۡعَذَابَ بِمَا كُنتُمۡ تَكۡفُرُونَ ٣٠
Аллоҳнинг ҳузурида тўхтатилганларида, У: «Мана шу ҳақ эмасми?!» – деганида, «Роббимизга қасамки, ҳақдир», деганларини, У: «Бас, куфр келтирганингиз учун азобини чекинг», дейишини кўрсанг эди.
Tafsir
Эй Пайғамбар, қайта тирилишни инкор қиладиганлар Парвардигорлари ҳузурида турғизиб қўйилганларида қизиқ бир манзаранинг гувоҳи бўласиз. Ўшанда Аллоҳ уларга: "Мана, сизлар ёлғонга чиқараётган бу қайта тирилиш шак-шубҳасиз рост эканми?!", дейди. Улар: "Бизни яратган Раббимизга қасамки, ҳа, шак-шубҳасиз ҳақ экан", дейдилар. Шунда Аллоҳ уларга: "Мана энди шу кунни инкор қилганингиз учун азобни тотингиз, дунё ҳаётида бу кунни ёлғон дегандингиз", дейди.