ٱتَّبِعۡ مَآ أُوحِيَ إِلَيۡكَ مِن رَّبِّكَۖ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِينَ ١٠٦
Сенга Роббингдан ваҳий қилинган нарсага эргаш. Ундан бошқа ибодатга сазовор зот йўқ. Мушриклардан юз ўгир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз сизга ваҳий қилган ҳаққа эргашинг. У Зот ҳар қандай нуқсондан покдир. У Зотдан ўзга чин маъбуд йўқдир. Қалбингизни кофирлар ва уларнинг гап уқмасликлари билан банд қилиб қўйманг. Уларнинг ишини Аллоҳнинг Ўзи ҳал қилади.