وَلَقَدِ ٱسۡتُهۡزِئَ بِرُسُلٖ مِّن قَبۡلِكَ فَحَاقَ بِٱلَّذِينَ سَخِرُواْ مِنۡهُم مَّا كَانُواْ بِهِۦ يَسۡتَهۡزِءُونَ ١٠
Сендан олдинги Пайғамбарлар ҳам истеҳзо қилинганлар. Уларни масхара қилганларни қилган истеҳзолари ўз домига тортган.
Tafsir
Бир фариштани талаб қилиш билан сизнинг устингиздан кулишаётган бўлса, олдинги пайғамбарлар устидан ҳам қавмлари кулишган. Уларни бўлажак азобдан огоҳлантирсалар, ўша азобни масхара қилишган. Бас, ўша масхара қилган, устидан кулган ишлари, яъни, Аллоҳнинг азоби уларнинг бошига тушди.