إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا يَخۡفَىٰ ٧
Илло, Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир.
Tafsir
Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.