يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِذَا نَكَحۡتُمُ ٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ طَلَّقۡتُمُوهُنَّ مِن قَبۡلِ أَن تَمَسُّوهُنَّ فَمَا لَكُمۡ عَلَيۡهِنَّ مِنۡ عِدَّةٖ تَعۡتَدُّونَهَاۖ فَمَتِّعُوهُنَّ وَسَرِّحُوهُنَّ سَرَاحٗا جَمِيلٗا ٤٩
Эй, иймон келтирганлар! Қачонки мўминаларни никоҳлаб олсангиз, сўнгра уларни қўл теккизмай туриб, талоқ қилсангиз, улар зиммасида сиз учун идда ўтириш бўлмас. Бас, сиз уларни баҳраманд қилинг ва гўзал бўшатиш ила бўшатиб юборинг. 21
Izohlar
21 (Бу ояти каримада ақди никоҳидан кейин эру хотинлик қилмай туриб, бўладиган талоқ ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳолат оз бўлса-да, ҳаётда учраб туради. Никоҳдан сўнг, қўл текизмай туриб, яъни эру хотин сифатида хилватда ёлғиз қолмай туриб талоқ қилса, келин идда ўтирмайди.)
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва шариатига амал қиладиган мўминлар, мўминаларни никоҳингизга олиб, ортидан улар билан қўшилмаган ҳолингизда талоқ қилсангизлар, сизлар учун уларнинг зиммасида идда бўлмас. Чунки уларнинг бачадони тоза экани ўз-ўзидан аён. Уларни қурбингиз етганича мол-дунёдан баҳраманд қилинг. Токи, талоқ туфайли яраланган қалбларига малҳам бўлсин. Уларни озор бермасдан, чиройли тарзда уйларига кузатиб қўйинглар.