Al-Ahzab surasi, 30-oyat

33:30

يَٰنِسَآءَ ٱلنَّبِيِّ مَن يَأۡتِ مِنكُنَّ بِفَٰحِشَةٖ مُّبَيِّنَةٖ يُضَٰعَفۡ لَهَا ٱلۡعَذَابُ ضِعۡفَيۡنِۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٗا ٣٠

Эй, Набийнинг аёллари! Сиздан ким очиқ гуноҳ қилса, унга бериладиган азоб икки марта кўпайтирилур. Бу эса, Аллоҳ учун осон бўлган ишдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар аёллари, сизлардан қайси бирингиз очиқ гуноҳ қилса, Қиёмат куни унга азоб икки баробар қилиб берилади. Мартаба, мақоми юксак бўлгани учун, Пайғамбар алайҳиссалом ҳимояси учун шундай қилинади. Бу иш Аллоҳга осон.