فَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِيفَةٗۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَٰمٍ عَلِيمٖ ٢٨
Улардан хавфсиради. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар.
Tafsir
Улар таомдан емаганларидан кейин Иброҳим алайҳиссалом улардан хавфсирай бошлади. Меҳмонлар буни сезиб, уни хотиржам қилиш учун: "Қўрқма, биз Аллоҳ тарафидан юборилган элчилармиз", дедилар ва унга яқинда бир билимдон ўғил кўриши ҳақида хушхабар бердилар. Гап Исҳоқ алайҳиссаломнинг туғилиши ҳақида бораётганди.